Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018- йил 1- февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларини Интернет тармоғидан pm.gov.uz манзилидаги веб-сайти орқали давлат органлари раҳбарларига юбориш имкониятини беради.